Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти профессори, биология фанлари доктори, Табиатни муҳофаза қилиш биотехнологиялари лабораторияси мудираси Захро Раҳматовна Аҳмедова кўп йиллик самарали меҳнати, куч ғайрати ва истеъдодини намоён этиб, Ватанимизнинг гуллаб яшнашида муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги, Оила деб аталмиш қўрғоннинг тинчлигини сақлаб, жамиятдаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлганлиги учун ҳамда 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Мўътабар олима аёл” фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Институт жамоаси Захро Раҳматовнани ушбу мукофот билан қизғин табриклайди, уларга соғлиқ-саломатлик, оилавий хотиржамлик, ишларида улкан муваффақиятлар тилайди!