24.06 2021

Карши Давлат Университет -  хизмат сафари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4899-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қарши давлат университети Табиий фанлар факультети Микробиология ва биотехнология кафедрасининг таклифига биноан ЎзР ФА Микробиология институти Молекуляр биология лабораторияси катта илмий ходими, PhD Азимова Н.Ш. жорий йилнинг 8 июнь куни “Олим ва ёшлар” тадбирида иштирок этиб, талабалар билан учрашди. Мулоқотда давомида Н.Азимова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институтининг тарихи, институтнинг лабораториялари ва унда олиб борилаётган замонавий микробиологик ва биотехнологик илмий тадқиқот ишлари, илмий фаолиятнинг серқирра ва сермазмун жиҳатлари бўйича талаба-ёшларга кенг маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4805-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ЎзР ФА Микробиология институти Молекуляр биология лабораторияси катта илмий ходими, PhD Азимова Н.Ш. Қарши давлат университети Табиий фанлар факультети Микробиология ва биотехнология кафедрасида жорий йилнинг 9 июнь куни Муборак тумани 29-сонли умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари билан учрашув ўтказди. Ўқувчиларнинг кимё ва биология фанларига бўлган қизиқишлари ўрганилиб, бу фанларнинг ривожи Республикамиз иқтисодида кандай роль тутиши тўғрисида тушунчалар берилди. Ҳар бир ўқувчи Микробиология ва биотехнология фан йўналишлари бўйича Олий ўқув юртларида таҳсил олиш ва келгусида Микробиология институтида илмий изланишлар олиб бориб, Республикамиз ва бутун дунё учун катта аҳамиятга эга бўлган ихтиролар муаллифи бўлиш имконига эга эканлиги таъкидланди.

ЎзР ФА Микробиология институти катта илмий ходими, PhD Азимова Н.Ш. жорий йилнинг 9 июнь куни Қарши давлат университетида 5320500 – Биотехнология (озиқ-овқат, озуқа, кимё ва қишлоқ хўжалиги) бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг Якуний давлат аттестацияси синовларига комиссия раиси сифатида иштирок этди.

Қарши давлат университети Табиий фанлар факультети биология йўналишида таълим олаётган бир гуруҳ талабалар 14.06.2021 й. да ЎзР ФА Микробиология институтига амалиёт ўташ учун ташриф буюришди. Институт директори б.ф.д., проф. Давранов Қ.Д. амалиёт ўташ учун келган талабларни қабул қилиш масаласида институт илмий ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, институтда фаолият юритаётган 9 та лабораториянинг илмий йўналишлари, ҳозиргача эришилган ютуқлар ва амалга оширилиши режалаштирилаётган тадқиқотлар бўйича маълумот берди ҳамда амалиётчи талабаларни лабораториялар бўйича амалиёт графиги тасдиқланди.

Қарши давлат университети талабалри 23.06.2021 й. гача ЎзР ФА Микробиология институтида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаб, олиб борилаётган илмий тажрибаларни кузатишди, бир қанча илмий янгиликларнинг гувоҳи бўлишди. Амалиёт давомида талабаларнинг микробиология ва биотехнология соҳасига бўлган қизиқишлари янада ортди.